Гвардиола Жезус ва Стерлинг ўрнига қайси ҳужумчини таклиф этмоқчи экани маълум бўлди
Пайшанба, 23 Июн
13501
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансфер ойнасида жамоасига Жоау Фелишни таклиф этишни истамоқда.

CNN Portugal хабарига кўра, испаниялик мураббий Габриэль Жезус ва Раҳим Стерлинг бошқа клубга трансфер қилган тақдирда айнан 22 ёшли португалиялик форвардни таклиф этмоқчи. У ҳужумкор чизиқда Ҳоланд – Фелиш тандемини кўришни истамоқда. «Сити» Жезус ва Стерлингни бошқа клубга сотиб, «Атлетико»дан Фелишни трансфер қилган тақдирда молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаган бўлади.

Маълумот учун, Фелиш якунланган мавсумда Мадрид клуби сафида 34 ўйинда 10та гол ва 5та узатмага муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, Стерлингга «Челси», Жезусга эса «Арсенал» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар