ФИФА расмий сайти бугун, 23 июнь ҳолатига кўра, миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, дунё футбол рейтинги шоҳсупасида ҳамон Бразилия пешқадамлик қилиб турибди. Иккинчи ўринни эса Бельгия миллий жамоаси банд этган. Финалиссимадаги ишончли ғалаба ва Франциянинг УЕФА Миллатлар Лигасидаги муваффақиятсизлиги сабаб Аргентина 3-ўринга кўтарилиб олди.
Осиё Кубоги саралашида ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа қайд этган Ўзбекистон миллий жамоаси 6 поғона юқорилаб, 77-ўринга жойлашди. Осиё жамоалари орасида Хитойни ортда қолдирган Сречко Катанец шогирдлари 10-ўринда бормоқда.
ОФК рейтингини ҳамон Эрон бошқариб бормоқда. 2-3-ўринларни мос равишда Япония ва Жанубий Корея банд қилиб турибди.
1. Бразилия
2. Бельгия
3. Аргентина
4. Франция
5. Англия
6. Испания
7. Италия
8. Нидерландия
9. Португалия
10. Дания
77. Ўзбекистон