Дембелега 4та клубдан таклиф бор
Пайшанба, 23 Июн
9322
Фото: Getty Images

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеленинг келажаги ҳамон сўроқ остида турибди. 

«Marca» нашрининг хабар беришича, франциялик футболчида бир вақтнинг ўзида 4та клубдан таклифлар бор. Айни пайтда Дембеле «Барселона»нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини ўйлаб кўрмоқда. Усмоннинг бош мураббий Хави билан алоқалари жуда яхши, каталонияликлар ҳам шартномани узайтиришни истайди, бироқ маош масаласидаги таклифини ошира олмайди. 

«Кўк-анорранглилар»дан ташқари «ПСЖ», «Челси» ва «Бавария» клублари ҳам 25 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз таркибида кўрмоқчи. 

Маълумот учун, Дембеле якунига етган мавсум «Барса» сафида барча мусобақаларда 32та ўйинда иштирок этиб, 2та гол ва 13та ассист муаллифига айланди.

Ўхшаш янгиликлар