Чалхонўғли: «Интер»нинг таркиби «Милан»никидан анча кучли. Дербида Индзаги мени захирага олгач, ютқаздик»
Пайшанба, 23 Июн
3533
Фото: Getty Images

Ҳоқон Чалхонўғли «Интер» таркиб борасида «Милан»дан устун эканини айтди.

Футболчи 2021 йилда «Милан»дан «Интер»га ўтганди. У кетгач, «россонери» А Серияда ғолиб чиқди, Чалхонўғли эса янги жамоаси билан ҳам 2-ўринни эгаллади.

«Интер»нинг таркиби «Милан»никидан анча кучли.

Дербида мен ва Иван Перишич 75-дақиқада алмаштирилгач, мағлуб бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, аммо 1:2га ютқаздик. Мураббий (Симоне Инзаги) якуний натижага таъсир қилди. Мен унга ҳам шундай дедим.

Италия Кубоги яримфиналида эса «Милан»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик», — деди туркиялик яримҳимоячи Tivibu Spor нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда Чалхонўғли Италия чемпионатида 34 ўйинда 7та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар