«Реал» ҳужумчиси А Серияга йўл олиши мумкин
Чоршанба, 22 Июн
5996
Фото: Getty Images

«Реал» футболчиси Лука Йович фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. 

Инсайдер Николо Скиранинг маълумот беришича, 24 ёшли футболчи шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. Мадридликлар эса футболчининг ярим маошини тўлаб беришга рози бўлган. 

Маълумот учун, сербиялик ҳужумчи якунига етган мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва 3та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар