Марио Гётце Бундеслигага қайтди.
«Айнтрахт» 30 ёшли яримҳимоячини Эйндховеннинг ПСВ клубидан сотиб олди. Трансфер қиймати 4 млн еврони ташкил қилди.
Гётце франкфуртликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ яримҳимоячи Германия чемпионатида «Боруссия» Д (219 ўйин) ва «Бавария» (114 ўйин) жамоаларида тўп тепган.
2014 йилги жаҳон чемпиони Нидерландия Эредивизисида 77 ўйинда 18та гол урди ва 18та голли узатмани амалга оширди.