Мане тиббий кўрикдан «Бавария» либосида чиқди
Сешанба, 21 Июн
4261
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Мюнхенда ўтган тиббий кўрикдан сўнг ташқарига «Бавария» либосини кийиб чиқди. 

Sports Digitale хабарига кўра, бугун, 21 июнь куни сенегаллик ўйинчи «Бавария» учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Шундан сўнг Мане Мюнхен клубининг спорт иншоотларини бориб кўрган.

Томонлар эртага, 22 июнь куни шартнома имзолаши ва Мане расман «Бавария» ўйинчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, «Ливерпуль» 30 ёшли ҳужумчиси трансфери масаласида «Бавария» билан келишувга эришгани, немис клуби инглиз жамоаси ҳисоб рақамига 40 миллион евро ўтказиши ҳақида хабар қилинган эди. Садио жамоани тарк этиши кутилаётган Роберт Левандовски ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар