«ПСЖ» клуби президенти Носсир Ал-Ҳилайфи Париж жамоаси Зинеддин Зиданни бош мураббий этиб тайинламаслигини маълум қилди.
«Биз янги бош мураббий ўрнига бошқа вариантни танладик – тактик ғояларимиз учун энг яхши вариантни», - дейди Носсир Ал-Ҳилайфи Le Parisien билан интервьюда.
Аввалроқ, Париж клуби бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши ва унинг ўрнига «Ницца» устози Кристоф Гальтье бош мураббий сифатида иш бошлаши ҳақида хабар берилганди.