«Бавария» Мане трансферини қачон эълон қилиши маълум
Душанба, 20 Июн
2501
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» футболчиси Садио Маненинг «Бавария»га трансфери деярли ҳал бўлиб улгурди. 

«Kicker» нашрининг маълумот беришича, чоршанба куни мюнхенликлар сенегаллик ҳужумчини ўз аъзоси сифатида таништиради. 

Манбага кўра, «Бавария» 30 ёшли футболчини қанот ҳужумида ўйнатмоқчи ва унга Роберт Левандовскининг ўринбосари сифатида қарамаяпти. 

Эртага, 21 июнь Мане «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтади ва расмий шартнома имзолайди. 

Маълумот учун, якунига етган мавсумда Садио якунига етган мавсумда барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар