«Барса» «Реал»ни 4:0 ҳисобида ютди, энди Англия чемпионини ютмоқчи. Бу ўртоқлик ўйини эмас». Лапорта «Сити»га қарши ўйин ҳақида
Душанба, 20 Июн
11735
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта 24 август куни «Манчестер Сити»га қарши кечадиган ўйин ҳақида фикрини билдирди.

«Камп Ноу» стадионида ташкил этиладиган учрашувдан тушадиган маблағ амиотрофик склерозга қарши курашда ёрдам бериш учун хайрия сифатида сарфланади. 

«Бу ўртоқлик ўйини эмас. Биз «Реал»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этдик ва энди Англия чемпионини ютмоқчимиз.

Рақиб жамоа сафида дўстларимиз бор, аммо мухлисларимиз қаршисидаги ўйинда фақат ютишни истаймиз», - дея Жоан Лапортанинг сўзларини келтирган Marca.

Маълумот учун, «Барселона» янги мавсум олдидан «Олот» (13 июль), «Интер Майами» (20 июль), «Реал» (24 июль), «Ювентус» (26 июль) ва «Нью Йорк РБ» (31 июль) сингари жамоаларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар