Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Саудия Арабистонига мағлубиятга учраб, турнирни 2-ўринда якунлади
Якшанба, 19 Июн
3332
Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги U23 финали доирасидаги Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув якунига етди. Саудия Арабистони олимпия жамоаси мусобақада бирорта ҳам гол ўтказмай, турнирда тенгсиз бўлди.

«Бунёдкор» стадионида 32 мингдан ортиқ томошабин қаршисидаги ҳал қилувчи тўқнашувда Темур Кападзе шогирдлари Саудия Арабистонига мағлуб бўлишди. 

Учрашувнинг 49-дақиқасида Ал-Гамди ажойиб зарбаси билан Назаров дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди – 0:1.

70-дақиқада Руслан Жиянов ҳисобни тенглаштирди, аммо гол инобатга олинмади – офсайд.

74-дақиқада эса Ал-Бурайкан ўйиндаги иккинчи голни уриб, амалда барча масалага нуқта қўйди – 0:2.

Шу тариқа, Саудия Арабистони турнирда бирорта ҳам тўп ўтказмай, Осиёнинг 23 ёшли жамоалари орасида тенгсиз бўлди. Ўзбекистон олимпия жамоаси эса мусобақани 2-ўринда якунлади. 3-ўрин Японияга насиб этди.

Осиё кубоги U23. Финал.
19 июнь (якшанба)
Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:2

Тошкент, «Бунёдкор» стадиони. 32 368 томошабин.
Голлар: Ҳамид Ал-Гамди, 49, Фирас Ал-Бурайкан, 74.
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (15. Одил Абдумажидов, 57), 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов (Отабек Жўрақўзиев, 83), 9. Улуғбек Ҳошимов (Русланбек Жиянов, 57), 10. Жасур Жалолиддинов, 17. Диёр Холматов (14. Аббосбек Файзуллаев, 83), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.
Саудия Арабистони: 1. Наваф Ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти, 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид Ал-Гамди, 9. Фирас Ал-Бурайкан, 11. Аҳмад Ал-Гамди, 12. Мутеб Ал-Харби, 13. Ҳамад Ал-Ями, 15. Ҳусайн Ал-Эйса (10. Турки Ал-Аммар, 60), 23. Сауд Абдулҳамид.

Ўхшаш янгиликлар