Япония U-23 бош мураббийи: «Ўзбекистонга финалда омад тилайман»
Шанба, 18 Июн
10101
Фото: Tribuna.uz

U-23 Осиё Кубоги 3-ўрин учун ўтган Япония — Австралия беллашувидан сўнг, кунчиқар юрт вакиллари бош мураббийи Оива Го ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Бугунги ўйинга бор кучимиз билан тайёргарлик кўргандик. Биз мағлуб бўлиш учун майдонга чиқа олмасдик. Яримфиналдаги мағлубиятдан сўнг, тезда ўзимизни қўлга ололганимиздан хурсандман. 

Ўзбекистонга меҳмондорчилиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз каби кўплаб одамлар биз билан яхши муомалада мулоқот қилишга ҳаракат қилишди ва буни жуда қадрлаймиз. 

Биз ушбу мусобақага фақат тажриба йиғиш учун келмагандик, мусобақада ғалаба қозонмоқчи эдик. Аммо барибир асосий вазифамиз Париж Олимпиадасига йўлланма олиш ва бу йўлда ишлашда давом этамиз. Мусобақадаги натижамиз бизни хурсанд қилмайди, лекин ундан қисман қониқдик, деб айта оламан.

Финалда ўйнай олмаслигимиз — биз учун жуда оғриқли. Аммо Ўзбекистонга ҳал қилувчи беллашувда омад тилайман. 

Ушбу турнирда жамоанинг ўйин услубини қитъа жамоаларига қарши учрашувларда шакллантириб олишимиз керак эди. Хурсанд қиладиган жиҳат шуки, биз максимал миқдорда — 6та ўйин ўтказдик. Жарима тўпларидаги ишланмаларимизни ҳам анча шакллантириб олдик», — деди Оива Го. 

Эслатиб ўтамиз, японияликлар яримфиналда Ўзбекистон олимпиячиларидан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар