«Спартак» Остон Ўрунов билан келишувни бекор қилади
Шанба, 18 Июн
11852

Москванинг «Спартак» клуби жамоа сафига қайтган Остон Ўрунов масаласида аниқ қарорга келди.

«РБ Спорт» нашри хабарига кўра, клуб ёзги трансфер ойнаси якунига қадар ўзбекистонлик яримҳимоячи билан шартномани бекор қилади.

Остон Ўрунов билан амалдаги шартнома 2025 йилгача тузилган. Агар Москва клуби 21 ёшли ўйинчи билан шартномани бир томонлама бекор қилса, футболчининг шартномада кўрсатилган муддатга қадар маошини тўлаб беришига тўғри келади. Ўрунов бошқа жамоага ўтган тақдирда Москва клуби маошининг етмай қолган қисмини қоплаб бериши мумкин.

Маълумот учун, Ўрунов якунланган мавсумни «Уфа»да ўтказган ва Бошқиртистон клуби мавсум якунига кўра РПЛни тарк этиб, қуйи лигага равона бўлган эди. 

Аввалроқ, рус нашрлари Остон Ўруновнинг Москва клубидаги ойлик маоши 50 минг евро, йиллик 600 минг евро экани ҳақида хабар берган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар