Мане сешанба куни «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолайди
Шанба, 18 Июн
3700
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» форварди Садио Маненинг Германия Бундеслигасига кўчиб ўтиши амалда ҳал бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, сенегаллик футболчи 21 июнь, сешанба куни «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг Мюнхен клуби билан шартнома имзоланади.

Аввалроқ, «Бавария» раҳбарияти 30 ёшли футболчи учун «Ливерпуль»га 35 миллион евро ҳамда бонус сифатида 5 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди. Томонлар уч йиллик келишув имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мане 2016 йил «Саутҳэмптон»дан 41,2 миллион евро эвазига мерсисайдлар сафига қўшилган эди. У янги клубида «Бавария»ни тарк этиши кутилаётган Роберт Левандовски ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар