«Бавария» яримҳимоячиси «Лидс»га ўтди
Шанба, 18 Июн
4472
Фото: Лидс

Яримҳимоячи Марк Рока «Бавария»дан «Лидс»га ўтди.

25 ёшли испан инглиз клуби билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.

Трансфер 12 млн еврога баҳоланмоқда. Бонуслар ҳисобига у 17 млнгача етиши мумкин.

Рока «Бавария»га 2020 йилда «Эспаньол»дан келиб қўшилганди, аммо асосий таркибга кира олмади.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 9та баҳсда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар