Манба: Мане «Бавария»га ўтмоқда. Трансфер бугун расмийлаштирилади
Жума, 17 Июн
3603
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» футболчиси Садио Мане янги мавсумни Германия Бундеслигасида бошлайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, сенегаллик вингернинг «Бавария» сафига кўчиб ўтиш масаласи тўлиқ ҳал бўлган. Инглиз ва немис клуби 30 ёшли футболчининг трансферини бугун, 17 июнь куни расмийлаштириши кутилмоқда. 

Қайд этилишича, Маненинг бир неча бор сўровидан сўнг Мерсисайд клуби уни қўйиб юборишга рози бўлган. Садио мюнхенликлар билан келишувга эришишга улгурган. «Бавария» Мане трансфери учун «Ливерпуль»га жами 50 миллион евро трансфер пули тўлаши кутилмоқда.

Аввалроқ, Мане «Бавария»ни тарк этаётган Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллаши ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, сенегаллик ҳужумчи АПЛ якунланган мавсумида 34 ўйинда 16та гол, ЕЧЛда эса 13 баҳсда 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар