«Барса» мавсум олдидан «Реал», «Ювентус» ва «Рома»га қарши ўйин ўтказади
Пайшанба, 16 Июн
3833
Фото: Getty images

«Барселона» клуби расмий сайти мавсум олди ўйинлари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Хави мураббийлигидаги жамоа мавсум олдидан АҚШ ва Каталонияда жами 6та ўйин ўтказади. 

«Барса» 13 июль куни Испания қуйи дивизиони вакили – ҳамшаҳри «Олот»га қарши саф тортса, шундан сўнг АҚШда «Интер Майами», «Реал», «Ювентус» ва «Нью-Йорк Ред Буллс»га қарши ўйнайди. 

6 август куни эса Ла Лига янги мавсуми олдидан Гампер кубоги доирасида «Рома»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар