Осиё кубоги U23. Саудия Арабистони Австралияни мағлуб этиб, финалга чиқди
Чоршанба, 15 Июн
5806
Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги U23 дастлабки яримфинали доирасидаги Саудия Арабистони – Австралия учрашуви якунига етди.

Учрашувда Ҳуссайн Аҳмад ва Айман Яҳё томонидан киритилган голлар саудияликларга финал йўлланмасини тақдим этди. Баҳснинг 1-бўлимида австралияликлар ҳимоячиси Жей майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони 19 июнь куни финалда тўп суради. Ўзбекистон – Япония ўйини жуфтлиги ғолиби иккинчи финалчига айланади. 3-ўрин учун баҳс 18 июнь куни ўтади.

Осиё кубоги U23. Яримфинал.
15 июнь (чоршанба)
Австралия – Саудия Арабистони – 0:2

Ҳакам: Моҳаннад Қосим (Ироқ)
Голлар: Ҳуссайн Аҳмад 20, Айман Яҳё 72.
Австралия: 1. Жой Гаучи, 3. Левис Миллер, 3. Жай Рич-Багулоу, 5. Жордан Бос, 6. Тирес Францис (С), 7. Лачлан Брок, 9. Алу Кол, 10. Рэми Нажжарин, 11. Кусини Енги, 15. Хосин Билити, 16. Луис Дарриго
Саудия Арабистони: 1. Наваф Дахи Алақиди, 5. Хассан Тамбакти, 6. Ибраҳим Махнаши, 7. Аиман Яҳё, 8. Хамед Алгамди, 9. Ферас Албрикан, 11. Аҳмед Мазен Алхамди, 12. Мотаб Алхарби, 13. Хамад Ал Ями, 17. Наитам Асири, 23. Сауд Абдулҳамид.
Четлатиш: Жей Рич-Багуэлоу, 39.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар