Япония U-23 бош мураббийи: «4 йил аввалги йирик мағлубият олдиндаги баҳсга таъсир кўрсатмайди деб ўйлайман»
Сешанба, 14 Июн
10728
Фото: Tribuna.uz

U-23 Осиё Кубоги яримфиналидан ўрин олган Ўзбекистон — Япония беллашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда кунчиқар юрт вакиллари бош мураббийи Оива Го ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Яримфиналга чиқиш биз учун жуда ҳам ажойиб натижа. Ўзбекистонга қарши келгуси баҳсга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Мақсадимиз — финалга чиқиш. Бу осон бўлмайди, лекин ҳаракат қиламиз. 

Ҳужумкорлик бу — бизнинг услуб. Биз учун бу анъанани сақлаб қолиш жуда муҳим. Чунки айнан мана шу нарса бизга натижа олиб келяпти. 

Бу ерда барча нарса ўзингизга ишонишингизда эмас. Ушбу мусобақада биз бошқача мақсадларни кўзлаганмиз. Албатта, чемпион бўлишни истаймиз. Аммо 2 йилдан кейинги мусобақа  муҳимроқ. Биз бу йилги турнирда кўпроқ тажриба тўплашни режа қилганмиз. 

Ўзбекистон жамоаси доимгидек кучли. Бу галги таркибда ҳам жуда яхши футболчилар жам бўлган. Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламиз. 2018 йилги мағлубиятни унутиб, бугунги кун ҳақида ўйлаймиз. 

Дисквалификацияга учраганлардан ташқари Ўзбекистоннинг барча футболчилари кучли. 

Мен учун мухлислар қаршисида футбол ўйнаш нормал ҳолат. Томошабинлар ўз эҳтиросларини кўрсатишларидан безовта бўлмайман. Ҳа, Ўзбекистон ўз уйида ўйнайди, бу қайсидир маънода уларга ёрдам бериши мумкин. Лекин барча нарсага тайёрмиз. Ташқи факторлар эмас, ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз», — деди Оива Го. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон олимпия жамоаси японларни 4:0 ҳисобида таслим этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар