Туркманистон Баҳрайнга мағлубиятга учраб, Осиё кубоги-2023га йўлланма ололмади
Сешанба, 14 Июн
6095
Фото: AFP

Осиё кубоги-2023 саралаш босқич E гуруҳи 3-тури доирасидаги Баҳрайн – Туркманистон учрашув якунига етди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида Абдулла Юсуф Ҳилол томонидан пенальтидан киритилган ягона гол баҳрайнликларга Осиё кубоги-2023га биринчи ўрин билан чиқиш имкониятини берди. Шу тариқа, Туркманистон 3 ўйинда 3 очко жамғариб, 3-ўринда қолди. 2-ўриндаги Малайзия Бангладешни мағлуб этиб, очколарини 6тага етказган ҳолда Осиё кубоги-2023га йўлланма олиши мумкин.

Туркманистон Осиё кубоги-2019да иштирок этиб, гуруҳда сўнгги ўринда қолганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар саралаш босқичида Марказий Осиёнинг 3 мамлакати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Осиё кубогига йўлланмани нақд қилишга улгурди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар