Шри-Ланка бош мураббийи: «Жамоа сардори ва асосий дарвозабонимиз йўқлиги билинди»
Сешанба, 14 Июн
5185
Фото: Tribuna.uz

Шри-Ланка бош мураббийи Муҳаммад Ҳасан Руми Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Мальдив (0:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Қийин ўйин бўлди. Жамоа сардори ва асосий дарвозабонимиз йўқлиги билинди. Рақибда легионерлар бор. Бу ҳам ўз сўзини айтди.

Шри-Ланкадаги иқтисодий муаммолар ҳам турнирга тайёрланишимизга салбий таъсир кўрсатди, аммо ўйиндан ўйинга ўсиб бордик.

Асосий дарвозабонимиз? Сариқ карточкалари 2тага етгани боис баҳсни ўтказиб юборди.

Либосимизда Украинани қўллаб-қувватловчи ранглар? Йўқ, бунинг урушга алоқаси йўқ. Биз ҳам кўк, сариқ — ёрқин рангларни ёқтирамиз», — дейди Руми матбуот анжуманида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар