Осиё Кубоги-2023 саралаши. Мальдив Шри-Ланкани мағлуб этиб, гуруҳни 3-ўринда якунлади
Сешанба, 14 Июн
2723
Фото: Tribuna.uz

Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасида С гуруҳида сўнгги турнинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. 

Очкосиз ва гол урмаган жамоалар баҳсида Мальдив Шри-Ланкани минимал ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳни 3-ўринда якунлади. Беллашув давомида пенальтидан фойдалана олмаган Шри-Ланка эса охирги поғонадан ўрин олди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида қитъа чемпионатига йўлланма олиб улгурган Ўзбекистон (6) ва Таиланд (6) 1-ўрин масаласини ҳал қилади.

Осиё Кубоги-2023 саралаши. 3-тур
Мадьдив — Шри-Ланка 1:0
14 июнь. Наманган. «Марказий» стадион
Гол: Ҳамза Муҳаммад (63).
Амалга оширилмаган пенальти: Диллон Сенан (69, Шри-Ланка).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар