«Бавария» Мане трансфери бўйича «Ливерпул»га 3-таклифини жўнатди
Сешанба, 14 Июн
4095
Фото: Getty Images

«Бавария» «Ливерпуль» футболчиси Садио Манени трансфер қилиш бўйича ишлашда давом этмоқда. 

«Bild» нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар Мане трансфери учун 3-таклифни тайёрламоқда. Унга кўра, мерсисайдликлар 35 млн евро нақд ва 5 млн евро бонуслар кўринишида пул ишлаб олади. 

Аввалроқ,«Бавария» томонидан йўлланган 2та таклиф рад этилган ва «Ливерпуль» сенегаллик футболчи трансферидан минимум 45 млн евро ишлаб олмоқчилиги маълум қилинганди. 

Маълумот учун, якунига етган мавсумда Мане барча мусобақаларда 50та учрашувда майдонга тушиб, 23та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар