Ҳоланд «Сити» билан 2027 йилгача шартнома имзолади
Душанба, 13 Июн
2036
Фото: Манчестер Сити

«Манчестер Сити» расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Эрлинг Ҳоланд билан расман шартнома имзоланганини маълум қилди. 

УЕФА Миллатлар Лигасида Норвегия миллий жамоаси билан гуруҳ учрашувларини ўтказган 21 ёшли футболчи Манчестерга етиб келди ва клуб билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» Ҳоланд трансфери учун «Боруссия Дортмунд»га 75 млн евро ўтказиб беради. 

Маълумот учун, якунига етган мавсум норвегиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 30та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол ва 8та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар