«Япониями ёки Корея – фарқи йўқ, рақиб танламаймиз». Кападзе четлатиш, араб футболи, тошбўрон ва кейинги рақиб ҳақида
Якшанба, 12 Июн
24701
Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги U23 чоракфинали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ (2:2, пен - 3:2) ўйинидан кейин жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе ҳаяжонга бой ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. 

«Aввало, ассалом алайкум. Халқимизни, мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ёрдамисиз бу ғалаба бўлмасди. 

Aлбатта, қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Лекин футболчилар охиргача курашиб, ажойиб ғалабани қўлга кирита олишди. 

Яримфиналдаги рақиб? Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам жуда кучли жамоа. Ким кучли бўлса, ўша билан ўйнашга тайёрмиз. Рақиб танламаймиз.

Aраб футболига қандай тайёргарлик кўриш мумкин? Ўйин ичидаги нарсани биз бошқара олмаймиз. Қизил карточка эмоция ортидан келди. Бу вазиятни ўрганиб чиқамиз, футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиламиз. 

Бугун стадиондаги ҳолат футболга тўғри келмайди. Ҳакам ўйинни тўхтатиши мумкин эди. Бу тош улоқтиришларнинг жазоси бўлади. Бундай ҳаракатлар бизга фойда келтирмайди. Мухлислар майдонда бизни қўллаб-қувватлаш керак. Оғир вазиятда ҳам уларнинг қиладиган ишлари шунчаки қўллаб-қувватлаш бўлиши лозим», - дея Темур Кападзенинг сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон финал йўлланмаси учун курашда Жанубий Корея ва Япония жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. Баҳс 15 июнь куни «Бунёдкор» стадионида ўтади.

Ўхшаш янгиликлар