Роналду ва яна икки футболчи Швейцария билан ўйинни ўтказиб юборади
Якшанба, 12 Июн
4540
Фото: Getty images

Фернандо Сантуш Криштиану Роналду нима учун Швейцарияга қарши ўйинда майдонга тушмаслигини тушунтирди.

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси ушбу ўйин учун Португалия миллий жамоаси қайдномасига киритилмади. Жоау Моутиньо ва Рафаэл Геррейру ҳам баҳсни ўтказиб юборади.

«Жароҳатлар бўйича муаммо йўқ. Бу одатий бошқарув.

Бор-йўғи 23 нафар футболчи ўйнай оладиган бўлса, 26 кишини олиб бориш маъносиз бўларди. Шу футболчилар ўйинни ўтказиб юборишлари керак эди, тамом», — деди Португалия миллий жамоаси бош мураббийи.

Швейцария ва Португалия ўртасидаги ўйин 12 июнь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар