«Манчестер Сити» «Барселона»га ўтишни истаётган футболчисининг нархини маълум қилди
Якшанба, 12 Июн
12928
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» футболчиси Бернарду Сильва фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. 

«Mirror» нашрининг маълумот беришича, «шаҳарликлар» уни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотмоқчи эмас. Бироқ каталонияликлар яримҳимоячи учун 80 млн фунт-стерлингдан ортиқроқ тўлашга тайёр бўлса, улар музокараларни бошлаши мумкин. 

Ўз навбатида, португалиялик яримҳимоячининг ўзи «кўк-анорранглилар» сафига ўтишни истамоқда. Аммо «Барса» унинг трансфери учун бу қадар катта пул тўлай олмайди. 

Аввалроқ, «блаугранас» молиявий муаммолар сабаб Франк Кессиэ ва Андреас Кристенсенни рўйхатдан ўтказа олмаётганлиги маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар