Манба: Зидан «ПСЖ»га рад жавобини берди, аммо қатарлик раҳбарлар тўхтамоқчи эмас. Спорт директори эса бошқа фикрда
Якшанба, 12 Июн
9737
Фото: Getty images

«ПСЖ» Зинедин Зиданни бош мураббий этиб тайинлашга ҳаракат қилишдан тўхтамаяпти.

Журналист Ромен Молинанинг ёзишича, шу ҳафта Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Париж жамоаси таклифларини рад этган, томонлар келиша олмаган.

Бироқ клубнинг қатарлик эгалари бу ғоядан воз кечмоқчи эмас ва Зидан билан ҳамкорликни устувор вазифа деб билишади.

Шу билан бирга парижликларнинг янги футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш ҳозирда «Ницца»да ишлаётган Кристоф Гальтье «ПСЖ» устози бўлиши кераклигини таъкидлашда давом этмоқда.

Аввалроқ парижликлар бош мураббий Маурисио Почеттино билан шартномани бекор қилишга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар