Манба: Нуньес «Ливерпуль» билан 2028 йилгача шартнома имзолайди
Якшанба, 12 Июн
3082
Фото: Getty images

«Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, уругвайлик ҳужумчи «Ливерпуль» билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришган. Битимнинг барча томонлари ҳал қилиб бўлинган. 

Айни пайтда 22 ёшли футболчи агенти билан Испанияда бўлиб турибди. Клублар ўзаро келишиб олгач, Нуньес «Ливерпуль» билан шартнома имзолаш учун боради. Дарвиннинг Ливерпулга парвози эртагаёқ амалга ошиши мумкин. 

Аввалроқ, «Ливерпуль» «Бенфика»га Нуньес учун 80 млн евро тўлаши ва яна 20 млн еврони бонуслар сифатида бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Маълумот учун, Уругвай миллий жамоаси аъзоси якунига етган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 4та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар