Киммих: «Анчелотти даврида «Бавария»ни тарк этиш ҳақида ўйлаганман»
Якшанба, 12 Июн
5287
Фото: Getty images

Яримҳимоячи Йозуа Киммих Карло Анчелотти даврида «Бавария»ни тарк этмоқчи бўлганини айтди.

Италиялик мураббий 2016-2017 йилларда Мюнхен клубини бошқарган.

«Ўшанда мен хоҳлаганимча ўйнамасдим. Клубдан кетиш ҳақида ўйлаётгандим.

Ва кейин Карло кетди ва мен яна асосий таркиб футболчисига айландим. Биз ҳамма совринни қўлга киритдик ва кетиш масаласи бошқа ҳеч қачон ўртага чиқмади», — деди Киммих So Foot нашрига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар