Флик: «Ривожланиш босқичидамиз. Венгрия билан ўйиндан сабоқ олишимиз керак»
Якшанба, 12 Июн
1139
Фото: Getty images

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Миллатлар Лигаси 3-тури доирасида Венгрия (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Англия билан ўйиндан кейин дарҳол Венгрияга қарши баҳс қийин бўлиши мумкинлигини айтгандим. Венгерлар жуда зич ҳаракат қилишди. Ишончли ҳужум қила олмадик, жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.

Ривожланиш босқичидамиз. Бу ўйиндан сабоқ олишимиз керак 

Баҳона изламайман, уч очкони қўлга киритмоқчи эдик. Кийиниш хонасидагиларнинг ҳаммаси натижадан хафа, албатта», — дея Фликнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар