«Барселона» сардорлари яна маошлари пасайишига рози бўлди
Якшанба, 12 Июн
3854
Фото: Getty images

«Барселона» футболчилари Жерар Пике, Хорди Альба, Серхио Бускетс ва Сержи Роберто маошларининг пасайишига яна бир бор рози бўлди. Бу ҳақида клуб президенти Жоан Лапорта маълумот берди. 

«Сардорларимиз ўзларини барселоначасига тутдилар ва маошларининг пасайишига рози бўлишди. Бунинг учун улардан доим миннатдор бўламиз. Бу ёрдам биз учун жуда муҳим эди. Сардорларимиздан бошқа ҳеч ким бу шартга рози бўлмади», — деди Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум аввалида ҳам ушбу 4 футболчи маошларининг қисқаришига рози бўлишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар