«Арсенал» «Реал» яримҳимоячисини трансфер қилмоқчи
Якшанба, 12 Июн
6263
Фото: Getty images

«Реал» футболчиси Марко Асенсио фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 

«Қироллик клуби» 2023 йилда шартномаси якунланадиган футболчининг келажаги борасида қарор қабул қилишини истамоқда. Агар Асенсио «Реал»да қолишни истаса, 20 июнга қадар шартномани узайтириши керак. Акс ҳолда, мадридликлар футболчини трансферга қўйиши мумкин. 

«Арсенал»дан ташқари «Милан» ва «Тоттенҳэм» ҳам 26 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Асенсио якунига етган мавсум барча мусобақаларда 42та учрашувда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар