Андреа Пирло — «Фотиҳ Карагюмрук» бош мураббийи
Якшанба, 12 Июн
3000

Андреа Пирло Туркиянинг «Фотиҳ Карагюмрук» клуби устозига айланди.

ОАВнинг ёзишича турк клуби ва италиялик мутахассис ўртасида 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. 

Эслатиб ўтамиз, Пирло 2020/21 йилги мавсумда «Ювентус»ни бошқариб, Италия кубоги ва Суперкубогида зафар қучганди. А Серияда эса 4-ўринни эгаллаган. 

«Фотиҳ Карагюмрук» якунланган мавсумда Туркия Суперлигасида 57 очко жамғариб, 8-ўринни эгаллаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар