15 йил ва 25та соврин. «Реал» Марсело клуб билан хайрлашишини расман тасдиқлади
Якшанба, 12 Июн
5159
Фото: Getty images

«Реал» футболчиси Марсело 15 йиллик фаолиятидан сўнг, мадридликларни тарк этади. 

Бу ҳақида «Реал» расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари хабар берди. 34 ёшли футболчининг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси июнь ойи сўнгида якунига етади. 

Эртага бразилиялик футболчининг хайрлашув маросими ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу маросим «Сьюдад Реал Мадрид»да, Тошкент вақти билан 16:00да бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Марсело «қаймоқранглилар» сафига 15 йил аввал келиб қўшилганди. Клубда ўтказган 15 йилида жами 25та титул ютишга эришди ва бу кўрсаткич бўйича «Реал» афсоналаридан бири Франсиско Хентони ортда қолдирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар