Шри-Ланка бош мураббийи: «Ўзбекистон даража борасида Таиланддан кучлироқ кўринди»
Шанба, 11 Июн
3375
Фото: Tribuna.uz

Шри-Ланка бош мураббийи Муҳаммад Ҳасан Руми Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Таиланд (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларга тажриба берадиган баҳслар бўляпти.

Қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. ФИФА рейтингида 205-ўринда эканлигимиз кўп ҳам сезилмади.

Охирги ўйинда бошқача ҳаракат қиламиз. Атмосферага анча мослашдик. Мураббий сифатида умид қиламанки, юксалишда давом этамиз. 

Ҳар бир жамоага алоҳида режа тузганмиз. Малдивга қарши бошқача ўйин бўлади.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги фарқ? Мезбонлар узатмалар, хавфли вазиятлар ва, умуман, даража борасида кучлироқ кўринди», — дея Румининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар