Погбани эркин агент сифатида жамоага қўшиб олиш «Юве»га 80 млн еврога тушади
Шанба, 11 Июн
4843
Фото: Getty images

«Ювентус» Франция миллий жамоаси аъзоси Пол Погбани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. 

«La Gazette dello Sport» нашрининг маълумот беришича, «Реал» ва «ПСЖ»дан таклиф борлигига қарамай, Погба фақат туринликлар билан шартнома имзолашни мўлжаллаяпти. Манбанинг хабарига кўра, футболчи «кекса сеньора» билан 4 йиллик шартнома имзолайди. 

29 ёшли футболчи итальян клуби таркибида йиллик 7,5-8 млн евро атрофида маош олади. Бонуслар билан унинг йиллик даромади 10 млн еврога етади. 

Унинг 4 йиллик маоши, агентларга тўланадиган комиссия ва эркин агент сифатида клубга келиб қўшилгани учун бериладиган бонусга қўшиб 80 млн еврога етади. 

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йилда айнан «Юве» таркибидан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар