Мальдив бош мураббийи: «Ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Ўхшаш хатоларга йўл қўйдик, аммо ўсадиган жамоамиз»
Шанба, 11 Июн
2655

Мальдив бош мураббийи Франческо Морейро Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасидаги Ўзбекистон (0:4) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин борасида сизнинг фикрингизга қизиқяпман. Кучли жамоага қарши яхши ўйнадик. Ўхшаш хатоларга йўл қўйяпмиз, яъни яккакурашларда ютқазяпмиз. 

Бугун ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Жамоа кутганимдек ҳаракат қилди. Футболчиларимдан фахрланаман. Ўсадиган жамоамиз. Ўйин тугагач, Катанец ҳам жамоамиз ҳақида илиқ фикрлар айтди. 

Таиланд ва Ўзбекистон ўртасидаги фарқ? Турли ўйин ва услубга эга жамоалар. Таиланд тўп билан жуда тез ҳаракатланади ва доим бўш ҳудудлар қидиришади. Ўзбекистон узун узатмалар билан ўйнайди, ҳужум чизиғи жуда кучли. 

Элдор Шомуродов? Ўзбекистон фақат бир футболчидан иборат эмас. Футбол — жамоавий ўйин.  

Шри-Ланка билан баҳс? Аввало, бугунги мағлубиятни таҳлил қиламиз. Футболчиларнинг руҳиятини кўтариш қийин. Яхши ўйинлар ўтказиб, керакли натижага эриша олмадик. Сўнгги баҳсда халқимизга ғалаба тақдим қилмоқчимиз.

Анонсларда Роналдо билан бирга тушган суратимиз? У билан алоқаларимиз яхши. 1998 йили «Интер» сафида УЕФА Кубогида ғолиб бўлганмиз», — дейди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар