Луис Энрике: «Швейцария 8 йилдан бери ўз уйида ютқазмаётганди»
Жума, 10 Июн
1754

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар Лигаси 3-туридан ўрин олган Швейцарияга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳамма нарса натижани белгилайди — профессионал футбол шундай ишлайди.

Швейцария 8 йилдан буён ўз уйидаги расмий ўйинларда мағлуб бўлмаганди, аниқроғи 23 ўйинда. Биз бугун ўз футболимизни қандай қилиб сингдиришни билардик.

Швейцарияда топ-класс жамоа бор, келинг, охирги Еврони ва уларнинг жаҳон чемпионатига қандай чиқишганинини эслайлик», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар