Жанубия Корея Таиландни мусобақадан чиқариб юборган учрашувдан фоторепортаж
Пайшанба, 09 Июн
2818
Фото: Tribuna.uz

U23 Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг 3-тур беллашувлари давом этмоқда. 

Кеча, 8 июнь санасида Жанубий Корея ва Таиланд «C» гуруҳининг ҳал қилувчи беллашувларидан бирида майдонга тушди. Унда кореяликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Қайд этиш жоизки, таиландликлар ўйиннинг асосий қисмини ҳимояда ўтказди. 35-дақиқада Го Жае Ҳёнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ҳакамлар, даставвал, ушбу вазиятни офсайд дея баҳолашди. Аммо ВАР орқали ҳолат кўриб чиқилгач, барчаси рисоладагидек бажарилгани маълум бўлди. 

Ушбу гол ҳакамнинг финал ҳуштагигача ўзгармади. Таиланд иккинчи тайм давомида кўпроқ ташаббус кўрсатишга ҳаракат қилган бўлса-да, аммо айтарли ҳужум қила олмади. Жанубий Корея эса иккинчи голни уриш учун ортиқча куч сарфламади ва ҳисобни учрашув якунига қадар ушлаб туришга ҳаракат қилди.

Ушбу ғалаба орқали Жанубий Корея очколари сонини 7 очкога етказиб олди ва 1-ўрин билан гуруҳни якунлади. Уларга чоракфиналда «D» гуруҳининг 2-жамоаси рақиблик қилади. Таиланд эса мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади. 

Суратлар муаллифлари — Азимжон Воҳидов ва Абдулбасит Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар