Лапорта Левандовскига қўнғироқ қилди
Пайшанба, 09 Июн
6866
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Бавария» футболчиси Роберт Левандовскига қўнғироқ қилди. 

«Sport.de» нашрининг хабар беришича, каталонияликлар раҳбари Робертнинг «Бавария»дан кетиш истаги ҳақида очиқ баёнот берганидан хурсанд. Бу унинг «Барса»га ўтишини осонлаштиришига ишонмоқда. 

«Барселона» вакиллари польшалик ҳужумчининг агенти Пини Захави билан яқин алоқада бўлиб турибди. 

Маълумот учун, Левандовски якунига етган мавсум барча мусобақаларда 50та учрашувда қатнашиб, 46та гол уришга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар