Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси пасайди
Пайшанба, 09 Июн
25689
Фото: Tribuna.uz

Германиянинг Transfermarkt портали Италия А Серияси футболчиларининг янги трансфер нархларини эълон қилди.

Унга кўра, «Рома» ва Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси пасайтирилган. 26 ёшли ҳужумчининг трансфер баҳоси 2 миллион еврога камайиб, 10 миллион евродан 8 миллион еврога тушган. 26 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 2021 йил якунига қадар 14 миллион еврони ташкил этган эди.

Қайд этиш жоиз, Шомуродов трансфер нархи бўйича «Рома»да 16-ўринда бормоқда. Тэмми Абраҳам (50 млн евро), Лоренцо Пеллегрини (45 млн) ва Никола Дзаньола (33 млн) сингари футболчилари учликни банд этган.

Миллий жамоада эса Шомуродов ҳали ҳам энг қимматбаҳо ўйинчи ҳисобланади. Ундан кейинги икки ўринни Отабек Шукуров (3 млн евро) ва Жалолиддин Машарипов (3 млн евро) эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, Элдор якунланган мавсум А Серияда римликлар сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар