ЖЧ-2022 саралаши. Австралия ўтиш ўйинида БААни мағлуб этди
Чоршанба, 08 Июн
4346
Фото: Socceroos

Осиё минтақасида 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтиш ўйини бўлиб ўтди. 

Гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган Австралия ва БАА Қатарда баҳс юритишди. Унда «кенгурулар» Ирвин ва Хрустичнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Энди Австралия мундиал йўлидаги ҳал қилувчи ўйинни 13 июнда КОНМЕБОЛ вакили Перуга қарши ўтказади. Ғолиб ЖЧга чиқади ва Франция, Дания, Тунис мавжуд D гуруҳидан ўрин олади.

ЖЧ-2022 саралаши. Ўтиш ўйини
БАА — Австралия 1:2

7 июнь. Қатар. «Аҳмад бин Али» 
Голлар: Канедо (57) — Ирвин (53), Хрустич (84). 
БАА — Холид, Аттас, Алҳаммади, Аббос, Алҳанҳани, Салмон (Ҳасан, 88), Ҳамад (Абдулраҳмон, 88), Рамадан (Нодир, 75), Суҳайл, Канедо (Тальябуэ, 88), Мабҳут (Солиҳ, 75)..
Австралия — Райан, Аткинсон,  Райт, Ровлес, Бешич, Ирвин, Хрустич (Дегенек, 90+1), Бойл, Леки (Мабиль, 90+1), Гудвин (Макларен, 72), Муй.

Ўхшаш янгиликлар