Туркманистон U23 бош мураббийи: «Бу — туркман халқи учун тарихий ўйин бўлди»
Чоршанба, 08 Июн
4395
Фото: Tribuna.uz

U23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Қатар — Туркманистон учрашувидан сўнг, қўшниларимиз бош мураббийи Аҳмад Агамуродов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Ассалому алайкум. Биринчи навбатда, ўз ватанимни табриклашни истайман. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Бирмунча чарчадим (кулади). Бугунги баҳс биз учун энг қийини бўлди. Ҳаммага раҳмат. 

Ҳозир ҳаммамизга бироз дам керак. Янги босқич олдидан бироз кучга кириб олишимиз керак. Айниқса, Австралияга қарши ўйин биз учун анча қийин кечади. Бу — миллатимиз учун тарихий баҳсга айланади. Бугунги учрашувни ҳам тарихий ўйин деб айтишим мумкин. Биз Туркманистонда ҳам футбол борлигини, у ривожланаётганини кўрсата олдик. 

Ўйиннинг охирги дақиқаларида ўйинни кучайтирганимиз жамоамизнинг кучли ҳарактерга эга эканлигини кўрсатади. Биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб ҳам, ғалабага, керакли натижага эриша олишимизга ишондик. Менинг шогирдларим мотивацияга тўла ва улар плей-оффга чиқиш учун чин юракдан ҳаракат қилишди. Бизни дуранг ҳам қаноатлантирарди, шунинг учун, бироз орқадан ўйнадик. Кейин эса вазиятга қараб тактикани ўзгартирдик», — деди Агамурадов. 

Маълумот учун, чоракфиналда Туркманистонга «B» гуруҳи ғолиби Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар