Шри-Ланка бош мураббийи: «6 ойдан бери ўйин ўтказмаганимизни инобатга олсак, натижадан қониқдим»
Чоршанба, 08 Июн
3509

Шри-Ланка бош мураббийи Муҳаммад Ҳасан Руми Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон (0:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиндан мамнунман. Йирик ҳисобга қарамай, футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. 

6 ой футбол ўйнамадик. Бу ҳам ўйинимиз сифатига таъсир ўтказмай қолмади. Шри-Ланкада бўлаётган сиёсий вазиятга қарамай, Ўзбекистондек кучли жамоага қарши яхши ҳармкат қилдик. 

Албатта, рақиб шундай ўйнашини кутгандик. Жамоамиз Ўзбекистон олдида ёш. Шунинг учун натижадан қониқдим.

Ажойиб атмосфера. Таърифлашга тил ожиз. Тошкентга кўп келганман, аммо бу ернинг мухлислари ҳам ҳайрон қолдирди», — дейди Руми матбуот анжуманида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар