Осиё Кубогида икки гуруҳда 3-тур ўйинлари якунланди.
А гуруҳида Туркманистон (4) Қатарга (2) қарши баҳсда 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан қутулиб қолиб, 2-ўрин билан чоракфиналга йўл олди.
В гуруҳида Австралия (7) Иорданиядан (4) устун келиб, пешқадам сифатида 1/4 финалга чиқди. Ироқ (5) Кувайт (0) устидан ғалаба қозониб, 2-ўринни эгаллади.
Шу тариқа чоракфиналнинг дастлабки икки жуфтлиги маълум бўлди:
11 июнь
21:00. Ўзбекистон — Ироқ («Миллий»)
18:00. Австралия — Туркманистон («Пахтакор»)
Осиё Кубоги U23. 3-тур. 7 июнь
А гуруҳи
Қатар — Туркманистон 2:2
Голлар: Ат Тоири (65, 73) — Муродов (76, 82).
В гуруҳи
Австралия — Иордания 1:0
Гол: Нажжарин (61, пенальти).
Ироқ — Кувайт 3:1
Голлар: Мунтаҳир (35), Оғаили (59), Ал Бақир (82) — Ар Рашиди (12).