Меҳди Меҳдивакия: «Ўзбекистон – нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг энг кучли жамоалардан бири»
Чоршанба, 08 Июн
5716
Фото: Tribuna.uz

Осиё кубоги U23 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Эрон (1:1) ўйинидан кейин дастлаб форслар бош мураббийи Меҳди Меҳдивакия матбуот анжуманида қатнашди.

«Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Уч ўйинда ғалаба қозона олмай, икки дуранг билан турнирни якунлаш ҳеч кимни қониқтирмаслиги аниқ. Қаердадир хато қилдик, қаерда эса омадимиз келмади.

Ўзбекистон нафақат гуруҳнинг, балки турнирнинг кучли жамоаларидан бири. Бугун ҳам улар ёмон ўйин намойиш этишмади», - дея эронлик афсонавий собиқ футболчининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Ўхшаш янгиликлар