Хави Ди Марияга қўнғироқ қилиб, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилди
Чоршанба, 08 Июн
6004

Анхель Ди Мариянинг келажаги ҳали ноаниқ.

Яримҳимоячи ёзда эркин агент сифатида «ПСЖ»ни тарк этади. У «Ювентус» билан музокара олиб борди, бироқ томонлар ҳалигача бир тўхтамга келмаган.

34 ёшли футболчи янги клуби билан 1 йиллик шартнома имзоламоқчи. «Барселона» бош мураббийи Хави унга қўнғироқ қилиб, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилди.

Олдинроқ Ди Мариянинг «Барса»га ўтиши даргумонлиги, чунки Хавига ёш футболчилар кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, аргентиналик яримҳимоячи ўтган мавсумда Лига 1да 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар