Қатар U23 бош мураббийи: «Афсусланишдан фойда йўқ»
Чоршанба, 08 Июн
2625
Фото: Tribuna.uz

U23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Қатар — Туркманистон беллашувидан сўнг, номинал мезбонлар бош мураббийи Николас Кордова матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Албатта, ўйиндан хурсанд эмасман. Мусобақа биз учун жуда қисқа вақт давом этди. 70-75 дақиқа давомида устунлик қилдик. Аммо кейин бироз кераксиз хотиржамликка берилдик. 

Ҳозир нима бўлганини таҳлил қилиш вақти эмас. Барчасини тўлақонли кўриб чиқишимиз керак. Афсусланишдан фойда йўқ. Биринчи турда ҳам ғалабани сақлаб қола олмадик. Иккинчи турда эса учрашув даражасига мослашиб кета олмадик. Бугун эса 75 дақиқа давомида яхши ҳаракат қилдик, аммо кейин барчаси бизнинг режаларимизга қарши кечди. 

Футболчиларнинг индивидуал хатолари ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Биз бир жамоамиз. Қайсидир футболчимни алоҳида муҳокама қилишни истамайман. Бу — адолатдан эмас. Ҳамма футболчида ҳам хатолар бўлади», — деди чилилик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон билан дурангдан сўнг, қатарликлар мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этишди.

Ўхшаш янгиликлар