Сречко Катанец: «Эҳтиёт бўлмасак, Мальдив ва Шри-Ланка ҳам сюрприз қилиши мумкин»
Сешанба, 07 Июн
7683
Фото: Tribuna.uz

8-14 июнь кунлари оралиғида Осиё Кубоги-2023 саралаши баҳслари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон, Таиланд, Шри-Ланка ва Мальдив миллий жамоалари ўрин олган С гуруҳидаги баҳслар Наманганда бўлиб ўтади. 

Бугун, 7 июнь куни турниролди матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Жамоа эртанги ўйинга тайёр. Барча ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Диққатни жамлашимиз керак. Ҳеч ким ўйиндан аввал ғалаба қозона олмайди. Эҳтиёт бўлмаса, исталган рақиб жазолаши мумкин.

Бизни Япония ва Жанубий Корея билан таққослаш хато. Улар жаҳон чеспионатига чиқишди. 

Футбол 10 йил аввалгидек эмас. Ҳали расмий ўйин ўтказмадик. Агар 100 фоиз эътиборли бўлмасак, Мальдив ва Шри-Ланка ҳам сюрприз қилиши мумкин.

6 кун ичида 3 ўйин. Бу осон эмас. Форматга тушунмаяпман. Маҳаллий футболчиларда Ўзбекистон чемпионатидан сўнг узоқ танаффус юзага келди.

Шаҳбоз Жўрабеков? Менда кўп вақт бўлмади. Муҳим ўйинлар бўлгани учун ўзимиз билган футболчиларни чақирдик. Менимча, энг яхши ўйинчилар учун жалб қилинган. Суперлигани ҳам кузатяпман.

Шерзод Аъзамов? «Пахтакор» ўйинларини кўряпсизми? У нечта баҳсда майдонга тушди? Кўп ўйнагани йўқ.

U23 футболчилари? Улар Осиё Кубогида иштирок этишмоқда. Уларнинг хизматларидан фойдалана олмаймиз», — дея Катанецнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон 1-турни 8 июнда Шри-Ланкага қарши ўтказади. Беллашув «Навбаҳор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар